UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:1 (матнли трансляция)  15 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  8 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  2 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Равшан Ҳайдаров: "Бугун турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бугун турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бугун "Навбаҳор" билан синов-назорат баҳсини ўтказди.
Ўйинда наманганликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаровнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- Бу каби синов-назорат ўйинларида натижа у қадар муҳим аҳамият касб этмайди. Асосийси қўл остимиздаги футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириш эди. Шу боис бугун биз турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик. Таркибимиз ҳам аралаш бўлди. Учрашувдан ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик", - дейди Равшан Акмалович.

- Бугун жароҳати борлиги туфайли Шаҳбоз Эркинов майдонга туша олмади. Сафимизни эса энг сўнггилардан Ильдар Магдеев тарк этди. Бугунги учрашувдан сўнг Феруз Бобоқуловга ҳам жавоб бердик.

- Асосий таркиб ўзагини деярли аниқлаб олдик. Шу боис энди жиддий ҳаридлар амалга оширилмайди. Ёшлар жамоаси таркибидан ўзини кўрсатган бир талай ёшларни асосий таркибга жалб этишни ва захирамизни айнан мазкур ўйинчилар билан янада кучайтиришни ўйлаб турибмиз.

- Бугун дарвозани Мельничук билан Михайлов бир таймдан қўриқлагани сабабли иқтидорли Асилбек Омонов захирада қолди. Лекин бу посбондан ҳам умидимиз катта  дея ўз фикрини якунлади "Динамо" бош мураббийи.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика