UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  0 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  5 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  11 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  8 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  12 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  10 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  17

Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди Янгиликлар

Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов миллий терма жамоа мураббийлар штаби билан келаётган йилги режаларни муҳокама қилди.

"Дастлаб терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Грузияда ўтган йиғин натижалари ҳамда Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки қисми борасида ҳисобот тақдим этди. 

Шундан сўнг миллий жамоанинг кейинги йилги режалари муҳокама этилди. Хусусан, словениялик мутахассис тайёргарликни январь ойидан бошлашни ва мавсум оралиғида бир нечта назорат учрашувлари ўтказишни режа қилаётганини маълум қилди. 

Ўз навбатида, Равшан Эрматов кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувлари амалиётини давом эттириш борасида ЎФА томонидан барча ишлар қилиниши, юртимизда умидли, истеъдодли футболчилар кўплигини инобатга олган ҳолда, селекция ишларини доимий тарзда амалга ошириш зарурлиги, айниқса, ёшларга эътиборни ошириш ва барча футболчилар миллий жамоада ўйнаш учун бир хил имкониятга эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. 

Терма жамоамизнинг 2022 йилдаги тўлиқ тақвими, ўйинларнинг эҳтимолий саналари, йиғин кунлари батафсил ишлаб чиқилди. Шунингдек, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, футболчиларнинг тиббий текширувини янада чуқурлаштирилган тартибда ўтказишга келишилди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика