UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  5 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  6 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  19 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  35 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди Янгиликлар

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди

Осиё футбол конфедерацияси Аъзо мамлакатлар футбол ассоциацияларини ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Нурайим Алимкулова ҳамда ОФК консултанти Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюришди.

Қитъамиз футбол конфедерацияси мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш бўйича турли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб боради. Равшан Эрматов ОФК вакиллари билан учрашди ва ассоциация фаолиятини янада самарали йўлга қўйилишини таъминлашга ёрдам берувчи лойиҳалар билан яқиндан танишди. Нурайим Алимкулова ва Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча йўналишлар бўйича иш фаолиятини янада яхшилаш, ҳар бир бошқарма иш кўламини чуқур таҳлил этиш орқали илғор ассоциациялар тажрибаларини татбиқ этишда Осиё футбол конфедерацияси томонидан бевосита кўмак кўрсатилишини билдиришди.

Равшан Эрматов ҳам ЎФА ва ОФК ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўртадаги ўзаро ишончнинг янги босқичга олиб чиқилиши, қитъа футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли ташаббус ва лойиҳаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Учрашув давомида ОФК вакиллари шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча бошқармаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар иш фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика