UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  14 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ Янгиликлар

Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ

"Обод" бош мураббийи Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди.

Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида оёғидаги муаммолар сабабли тиббий кўрик учун Россия пойтахти Москвага учиб кетган Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди. Аввалги режага кўра, Рауф Талгатович шифокорлар кўригида бўлиши ва даволаниб, 25 январь куни юртимизга қайтиши лозим эди, бироқ россиялик шифокорлар тажрибали мутахассисга жарроҳлик столига ётишни тавсия қилди.

31 январь куни жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди ва айтиш керакки, ҳозир ҳаммаси жойида. Рауф Талгатовичнинг соғлиғи борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоамиз бош мураббийи шу кунларда шифохонада бўлиб турибди. Тез орада юртимизга қайтади клубдаги ишини давом эттиради.

Турли миш-мишларга чек қўйиш мақсадида айтиб ўтмоқчимиз, Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ. Аксинча, клуб мутасаддилари жамоа устозини шундай вақтда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпти.

ОАВ ходимларидан жамоа ҳақидаги маълумотларни чоп этишдан аввал клуб расмийлари билан алоқа чиқишларини сўраб қоламиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика