Расмий хабар. "Хўжанд" икки нафар ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузди
13 фев 2020 18:00
Янгиликлар
Расмий хабар. "Хўжанд" икки нафар ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузди
Тожикистонинг "Хўжанд" клуби ўз сафини икки нафар ўзбекистонлик футболчи билан тўлдириб олди.
Ҳужумчи Андрей Сидоров ва ҳимоячи Сирож Ҳамроев "Хўжанд" билан шартнома тузди. Бу ҳақда Тожикистон клуби расмий сайти хабар берди.
Маълумот учун, "Хўжанд" ОФК кубоги гуруҳ босқичига чиқиши мумкин. Жамоа 19 ва 26 февраль кунлари Қирғизистонинг "Нефтчи" клуби билан уй-сафар тизимида ўйинлар ўтказади. Ғолиб гуруҳ босқичига йўл олади.
Фикрлар