UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  54 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  9 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Хўжанд шаҳридаги "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионига фотосаёҳат Янгиликлар

Хўжанд шаҳридаги "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионига фотосаёҳат

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК Кубоги Марказий минтақа финали доирасида Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши майдонга тушади.

Бугун бўлажак учрашув олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Championat.asia сайтининг икки ходими бўлажак учрашувни ёритиб бориш мақсадида Хўжанд шаҳрига йўл олди. Улар ўйин олди матбуот анжумани ҳамда "Сўғдиёна" клубининг ўйинолди машғулотларига оид фотосуратлар тақдим этишди.

Мураббийлар бўлажак ўйин олдидан қандай фикрда?

"Бизнинг жамоа Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги турида сафарда ғалаба қозондик ва бўлажак ўйинга ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама яхши ҳолатда етиб келдик. Эртанги баҳсга тайёрмиз.

"Хўжанд" жамоасини яхши биламиз. Мақсадлари улкан ва ёш жамоа. Яхши футболчиларга эга. Рақиб ўз майдонида ўйнаши уларга устунлик беради. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:30да бошланади, бу дегани хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Агар хато қилсак уни тўғрилашнинг имкони бўлмайди", - деди "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

Эртанги ўйин бўйича гапирадиган бўлсак, рақибимиз "Сўғдиёна" ўйинини ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўз ўйинимиз ва тайёргарлигимизга эътибор қаратамиз. Тайёргарлигимизга яраша ўйин кўрсатамиз деган умиддаман. Ўйлайманки, мухлисларимизни хурсанд қила оламиз.

"Сўғдиёна"нинг даражаси олдин гуруҳ босқичида тўқнаш келган клубларимиздан юқори. Қайтараман, биз рақибни яхши биламиз ва тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Ёзги трансфер ойнасида Элчибек Рашидбеков, Сергей Гаранжа ва бошқа ёш футболчилар орқали таркибимизни кучайтирдик. Ўйлайманки, мавжуд футболчиларимиз учрашувга тайёр. Жиззах клубига қарши ўйинимиз ҳаммасини кўрсатиб беради", – деди "Хўжанд" бош мураббийи Рустам Хўжаев.

Кечга яқин Жиззах клуби ўйинолди машғулотини ўтказди. Йиғинда барча футболчилар иштирок этди. Сайтимиз фотографи Толибжон Қосимов бўлажак учрашув олдидан майдоннинг қай даражада тайёр эканлигини ўз суратлари орқали намоён этди. 

Бироздан сўнг "Сўғдиёна" клуби машғулотидан фотогалерея ҳамда жамоа ҳужумчиси Шоҳрўз Норхоновнинг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз.

Эслатиб ўтамиз, Марказий минтақа финали 17 август, соат 15:30 да "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионида бўлиб ўтади. 

FK Khujand

Кубок АФК - финальная стадия . 1/8-тур

17/08/2022, 16:30

4
:
0
Тугади

Согдиана

45'
90'

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика