UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  3 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  8 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

Расмий хабар: "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди Янгиликлар

Расмий хабар: "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди

Кеча “Қўқон-1912” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Жамоани вақтинчалик Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.

Нўъмон Ҳасанов 2016 йилнинг 2-даврасида "Қўқон-1912"ни жуда қийин вазиятда қабул қилиб олган эди. Тажрибали мураббий “Қўқон-1912” жамоасини қийин бўлган вазиятда , кучлилар сафида олиб қолишни уддмасидан чиқди. Қолаверса Нўъмон Ҳасанов мураббийлик қилган даврда жуда кўплаб ютуқларга эришилди. Жумладан “Қўқон-1912” жамоаси 2017 ва 2019 йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди. Шунингдек 2017 йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия такрорланди. Жамоа 2-турдан 13-тургача 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади. “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда ватанимизни гранд жамоалари “Пахтакор” , “Локомотив” жамоаларидан очко тортиб олишга эришди. “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида мағлуб этилди.

Нўъмон Ҳасанов даврида “Қўқон-1912” футбол клубидан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига 3 нафар футболчи таклиф қилинди ҳамда бу футболчилар Осиё миқёсидаги йирик ҳалқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Нўъмон Ҳасанов мураббийлик фаолияти давомида ёш футболчиларни тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жумладан Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов каби футболчилар нафақат “Қўқон-1912” футбол клубининг балки Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ҳам асосий футболчилари бўлиб етишишида бош мураббийнинг хизматлари катта бўлди. Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912"га бош мураббий бўлиб келган вақтда асосий мақсади қўқонлик футбол мухлисларини стадионга қайтариш эканлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат ўтган мавсумларда Қўқондаги “Марказий” стадиони мухлислар билан тўлиб тошди. “Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлисларига жуда кўплаб қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя қилди.

“Қўқон-1912” футбол клуби Нўъмонжон Нурматовичга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради. Биз Нўъмон Ҳасановга мустаҳкам соғлик, келгуси фаолиятларида омад тилайди.



Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика