UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  1 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  2 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  7 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  30 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0

Расмий хабар: Жасур Абдураимов – “Металлург” бош мураббийи! Янгиликлар

Расмий хабар: Жасур Абдураимов – “Металлург” бош мураббийи!

“Металлург” ПФК бошқарувида ўзгариш содир бўлди.

Собиқ бош мураббий Андрей Шипилов ўз хоҳишига кўра истеъфо бергач, унинг ўрнига таниқли мутахассис Жасур Абдураимов “Металлург” ПФК бош мураббийи этиб тайинлади.

Бугун “Металлург” ПФК раҳбарияти Жасур Абдураимовни жамоа аъзоларига расман бош мураббий сифатида таништирди ва Жасур Берадоровичнинг келгуси фаолиятига омад тилади.

 

Абдураимов Жасур Берадорович 1972 йил 1 май санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини 1990 йилда “Шахтер” (Ангрен) жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Умид” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган), “Мелака” (Малайзия), МХСК (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Зарафшон” (Навоий), “Пахтакор” (Тошкент), “Бухоро” (Бухоро), “Сурхон” (Термиз) жамоаларида тўп сурган.

Мураббийлик фаолиятини эса “Пахтакор” футбол клубида бошлаган. Ўзбекистон U-19, U-22 терма жамоалари устози сифатида фаолият олиб борди. Бир неча йиллар давомида “Пахтакор” ПФКда ишлаб келди: бош мураббийи вазифасини бажарувчи, бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритди.

Жасур Абдураимов эндиликда “Металлург” ПФК бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика