

"Саутгемптон" бош мураббийи Ральф Хазенхюттль клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Австриялик мутахассис 2024 йилга қадар "Саутгемптон"ни бошқаради. Ҳозирда унинг жамоаси АПЛда 14-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хазенхюттль бунгача "Лейпциг"да ишлаган эди.



