Расман: Ванолидан сўнг 33 ёшли Абаскаль "Спартак" бош мураббийи этиб тайинланди
10 июн 2022 13:55
Янгиликлар
Расман: Ванолидан сўнг 33 ёшли Абаскаль "Спартак" бош мураббийи этиб тайинланди
Испаниялик мутахассис Гильермо Абаскаль Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 33 ёшли мутахассис ушбу мавсум "Базель" билан бирга Швейцария чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган.
Олдинроқ, Москва клуби Паоло Ваноли ва унинг мураббийлар штаби "Спартак"ни тарк этганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳуқуқий жиҳатдан "Спартак" клубига тегишли.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар