UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  2 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  7 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  2 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди Янгиликлар

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди

Ўтган мавсумни Малайзиянинг "Теренггану" клуби сафида ўтказган Санжар Шоаҳмедов Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан шартнома имзолади.

Клуб Санжар Шоаҳмедов билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Эшитдик-да! Санжар Шоаҳмедов Суперлига клубига ўтмоқда

Санжар Шоаҳмедов 1990 йил 23 сентябрда таваллуд топган. 2010-2014 йиллар давомида АГМК шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2015-2016 ва 2017-2018 йиллар мобайнида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўйнаб, клубнинг муваффақиятли мавсумларида чемпионликни қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган. 2017 йилда эса Қатарда "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2019 йилдан эътиборан икки мавсум Малайзияда "Теренггану" сафида етакчига айланиб, муваффақиятли фаолият юритган.

Санжар Шоаҳмедов 10 йиллик фаолияти давомида жами 283 ўйин ўтказган ва 65та голга муаллифлик қилган.

"АГМК аҳил оиласига қайтишинг омадли чиқсин, Санжар!", - дейилади олмалиқликлар хабарида.

Санжар Шоаҳмедов: "Жонажон жамоамга қайтганимдан хурсандман. АГМК тубдан ўзгарган ва катта мақсадли жамоага айлангани қувонарли. Яхши муҳит ва чинакам бир оилага айланган жамоада эканлигимдан бахтиёрман. Мақсадлар улкан ва энди яна севимли мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Менга ишонч билдираётган жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, АГМК янги мавсумда янада муваффақиятли ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига катта қувонч тақдим этади".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика