Расман: Рональдиньо Жуниор фаолиятини Англияда давом эттиради
15 авг 2024 14:05
Янгиликлар
Расман: Рональдиньо Жуниор фаолиятини Англияда давом эттиради
Машҳур собиқ футболчи Роналдиньонинг ўғли Жоау Мендес ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолади.
19 ёшли Жоао фаолиятини "Крузейро" академиясида бошлаган. 2023 йилда эса "Барселона"га кўчиб ўтганди.
Ҳужумчи ёки ўнг қанот вингери позициясида ҳаракат қиладиган Рональдиньо Жуниор эндиликда Англиянинг "Бернли" клуби шарафини ҳимоя қилади.
Томонлар 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашган.
Эслатиб ўтамиз, "Бернли" ўтган мавсум АПЛда 19-ўринни банд этди ва Чемпионшипга равона бўлган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар