UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  0 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  4 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  5 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7

Расман: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1 декабрда ўтиши тасдиқланди Янгиликлар

Расман: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1 декабрда ўтиши тасдиқланди

Про-лиганинг 20-турида ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтади.

Унда "Нефтчи" ва "Турон" клублари Суперлигага чиқиш учун кураш олиб боришади. Ана шу учрашув аслида 29 ноябрь санасида ўтказилиши лозим эди. Лекин, 24 ноябрда мазкур тўқнашув санаси ўзгаргани ва у 1 декабрь санасида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! ПРО-Лиганинг ҳал қилувчи ўйини санаси ўзгарди


ПФЛ матбуот хизмати бироз аввал ана шу хабарни тасдиқловчи маълумотни чоп этди.

"Шу йилнинг 29 сентябрь куни Про лига 20-тури доирасида “Нефтчи” — “Турон” учрашуви ўтказилиши керак эди. Мазкур ўйин финалга тенг аҳамият касб этаётганидан ва ҳар икки клубда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор экани қувонарли ҳолат. 

29 ноябрь куни Тошкентда Суперлига ғолиби “Пахтакор” футбол клубини тақдирлаш маросими ўтказилади. ЎзПФЛ ишчи гуруҳи маросимни юқори савияда ўтказиш учун шу куни Тошкент шаҳрида бўлади. 

Биз албатта Про лига ғолибини тақдилаш маросими ҳам юқори савияда ўтишини истаймиз. Айни вақтда ЎзПФЛ тақдирлаш маросими яхши савияда ўтиши устида иш олиб боряпти. Водий дербиси мухлислар хотирасида яхши маънода узоқ сақланиб қолишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз. 

Учрашув УзРепорт телеканалида бевосита эфирга узатилиши ва финалга тенг бу ўйин алоҳида аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, 29 ноябрь санасига белгиланган “Нефтчи” — “Турон” ўйини 1 декабрь — сешанба куни “Истиқлол” стадионида ўтадиган бўлди. Мазкур ҳолат футбол журналистлари учун ҳам қулайлик яратиб беради", - дейилади ПФЛ хабарида.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика