UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  22 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  38 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Расман: "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси рекордчиси билан шартнома имзолади (ФОТО) Янгиликлар

Расман: "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси рекордчиси билан шартнома имзолади (ФОТО)

"Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдорбек Суюнов билан 2,5 йиллик шартнома тузди.


Элдорбек Суюнов "Пахтакор" билан матбуот анжуманида журналистлар қаршисида "шерлар" билан битимга имзо чекди. Келишув 2,5 йилга мўлжалланган.

"Пахтакор"нинг янги аъзоси Элдорбек Суюнов "шерлар" сафида ҳам одатдагидек 25-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Суюнов аввалги жамоаси "Насаф"да ҳам 25-рақамда ўйнаганди. Бу рақамда "Пахтакор"да аввал Одил Аҳмедов ҳаракат қилган.

Элдорбек Суюнов терма жамоамиз сафида энг узоқ "қуруқ" серия ўтказган дарвозабон саналади. Миржалол Қосимов қўл остида Ироққа қарши ўйинда Суюновнинг "қуруқ" серияси 475 дақиқадан ўтганди ва "Пахтакор"нинг янги кипери ўшанда Павел Бугалонинг 14 йиллик рекордини янгиланди.

Суюнов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 11 ўйин ўтказган ва ўз дарвозасидан 4та гол қўйиб юборган.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика