UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  0 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  1 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  19 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  5 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  27 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0

Расман: "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси рекордчиси билан шартнома имзолади (ФОТО) Янгиликлар

Расман: "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси рекордчиси билан шартнома имзолади (ФОТО)

"Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдорбек Суюнов билан 2,5 йиллик шартнома тузди.


Элдорбек Суюнов "Пахтакор" билан матбуот анжуманида журналистлар қаршисида "шерлар" билан битимга имзо чекди. Келишув 2,5 йилга мўлжалланган.

"Пахтакор"нинг янги аъзоси Элдорбек Суюнов "шерлар" сафида ҳам одатдагидек 25-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Суюнов аввалги жамоаси "Насаф"да ҳам 25-рақамда ўйнаганди. Бу рақамда "Пахтакор"да аввал Одил Аҳмедов ҳаракат қилган.

Элдорбек Суюнов терма жамоамиз сафида энг узоқ "қуруқ" серия ўтказган дарвозабон саналади. Миржалол Қосимов қўл остида Ироққа қарши ўйинда Суюновнинг "қуруқ" серияси 475 дақиқадан ўтганди ва "Пахтакор"нинг янги кипери ўшанда Павел Бугалонинг 14 йиллик рекордини янгиланди.

Суюнов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 11 ўйин ўтказган ва ўз дарвозасидан 4та гол қўйиб юборган.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика