UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  0 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  22 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади Янгиликлар

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни 18 январь куни Осиё футбол конфедерацияси Қаршининг "Насаф" клубини жаримага тортиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берган эди.

Бунга жамоанинг ОФК кубоги 2021 йилги мавсуми доирасидаги Гонконгниннг "Ли Ман" клуби билан учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этмагани асос бўлган. 

Ниҳоят, бу масала бўйича ташкилот Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди. Унда таъкидланишича, "Насаф" ва "Ли Ман" жамоалари ўртасидаги учрашувда қуйидаги қоидабузарликлар қайд этилган:

1) 320 нафар мухлис футболчилар захираси учун мўлжалланган жойга ўтирган;

2) 2 нафар мухлис ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин майдонга тушиб кетган;

3) клуб хавфсизлик бўйича ўз зиммасидаги вазифаларни таъминлай олмаган;

4) майдон атрофида аккредитацияси йўқ шахслар юрган;

5) томошабинлар стадионда тамаки чеккан. 

ОФКнинг Тартиб-интизом қўмитаси юқоридаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, қарор чиқарди:

1) "Насаф" тартиб-интизом кодексининг 22.2 бандини бузгани учун 28 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди;

2) Тартиб-интизом кодексининг 34.1 ва 34.3 бандларини бузгани учун шартли равишда (!) 21 минг АҚШ доллари миқдорида жарима. Бу банд агар яқин 2 йил ичида шу ҳолат яна такрорлансагина фаоллашади;

3) Тартиб-интизом кодексининг 1-параграфи бўйича 90 кун ичида 7 минг АҚШ доллари тўлаш мажбурияти.

Шунингдек, шундай ҳолат яна қайтарилса, бундан ҳам қаттиқроқ чора кўрилиши таъкидланган. 

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика