Расман: “Милан” янги дарвозабон билан шартнома имзолади
27 май 2021 19:20
Янгиликлар
Расман: “Милан” янги дарвозабон билан шартнома имзолади
“Лилль” кипери Майк Меньян “Милан” аъзосига айланди.
25 ёшли француз “россонерилар” билан 2026 йил ёзигача шартнома тузди. У жамоада 16-рақам остида дарвозани қўриқлайди.
Аввалроқ, “Милан” Меньяннинг трансфери учун 13+2 евро сарфлаши ва у миланликлар таркибида йилига 2,5+0,5 млн евро олиши хабар қилинганди.
Дарвозабон якунланган мавсум “Лилль” билан Франция чемпионлигини қўлга киритди. У Лига 1 доирасида 38 ўйинда қатнашиб, 21 баҳсни “қуруқ” ўтказди.
“Милан” Меньянни ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этадиган Жанлуижи Доннарумманинг ўрнига харид қилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар