Расман: Мануэль Пеллегрини - "Бетис" бош мураббийи
09 июл 2020 17:13
Янгиликлар
Расман: Мануэль Пеллегрини - "Бетис" бош мураббийи
"Бетис" Мануэль Пеллегринини бош мураббий этиб тайинлади.
66 ёшли чилилик мутахассис келаси мавсумдан жамоани бошқаради. Битим 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Пеллегрини бундан олдин "Вильярреал", "Реал", "Малага", "Манчестер Сити" ва "Вест Хэм" клубларини бошқарган.
Руби июнь ойида "Бетис"дан истеъфога чиқарилганди. Жамоани ҳозирда вақтинча Алексис Трухильо бошқармоқда. "Бетис" Ла Лигада 35 турдан сўнг 41 очко жамғарган ҳолда 13-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар