Расман. Луис Адриано - “Спартак” футболчиси!
17 янв 2017 01:40
Янгиликлар
Расман. Луис Адриано - “Спартак” футболчиси!
Москванинг “Спартак” клуби раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Луис Адриано билан расман шартнома имзолади.
Эндиликда “Милан” клубининг собиқ футболчиси “қизил-оқлар” билан кўп йиллик шартномага имзо чекди. Келишув 2017 йилнинг 25 январидан кучга киради.
29 ёшли Луис Адриано “Милан” клубига 2015 йилнинг ёзида Донецкнинг “Шахтёр” жамоасидан кўчиб ўтганди. Италия клуби сафида у 36та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол киритган.
Фикрлар