Расман: "Ливерпуль" ҳамда "Челси" ўртасидаги УЕФА суперкубоги ўйинини аёл ҳакам бошқаради
02 авг 2019 15:39
Янгиликлар
Расман: "Ливерпуль" ҳамда "Челси" ўртасидаги УЕФА суперкубоги ўйинини аёл ҳакам бошқаради
"Ливерпуль" ҳамда "Челси" ўртасидаги УЕФА Суперкубоги ўйинида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди.
Унга кўра Суперкубок ўйинини Стефани Фраппар бошқариб боради. Ҳакам УЕФАнинг эркаклар ўртасида ўйинларида ишлайдиган биринчи аёл ҳакамга айланади. Унга қанотларда Мануэла Николози ва Мишель О'Ниллар ёрдам беради.
Фраппар Франция чемпионати "Амьен" ҳамда "Страсбург" ўртасида ўйинда ишлаш орқали Лига 1да ишлаган биринчи аёл ҳакамга айланган эди.
Франциялик реферее Лига 1'даги фаолиятини 2014 йилда бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперкубоги учун бўладиган ўйин 14 август куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
Фикрлар