Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!
04 дек 23:28
Янгиликлар
Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!
"Андижон" матбуот хизмати Иброҳим Йўлдошевнинг ОКМКдан трансфер қилинганини тасдиқлади.
"2025 йилги мавсумни “Локомотив”да бошлаб ОКМКда якунлаган футболчи келаси йили “Андижон” сафида ўйнайди.
Маълумот учун, 1999 йилнинг 5 июнь куни Тошкентда дунёга келган. 26 ёшли футболчи “Пахтакор”, “Металлург”, “Сурхон”, “Динамо”, “Навбаҳор”, “Локомотив” ҳамда ОКМКда тўп сурган.
Бу йил Йўлдошев 9 та учрашувда майдонга тушди. Қолаверса, ўз вақтида Ўзбекистон U19, U21 ва U23 терма жамоаларида тўп сурган.
Иброҳим, “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Клуб яқин вақтларда Ҳумоюнмирзо Иминовнинг таркибга жалб қилинганини ҳам ёзиб ўтиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар