UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  15 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси Янгиликлар

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси

"Металлург" таркибини Суперлиганинг тажрибали ўйинчиларидан бири билан бойитди.

Ўтган мавсумни "Сўғдиёна" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров "Металлург" жамоаси билан шартнома имзолади.



Ҳусниддин футболчилик фаолиятини "НБУ-Осиё" жамоасида бошлаб, қисқа муддат ичида  хориж жамоасига ўтиб кетган кам сонли ўзбек футболчиларидан бири саналади. 2013 йилда Сербиянинг "Явор" жамоаси билан шартнома имзолаган Ғофуров кейинчалик "Младость" клубида ҳам ўйнади. 

2018 йилдан эътиборан эса Ўзбекистон чемпионатига қайтди. Илк мавсумдаёқ "Локомотив" таркибида Ўзбекистон чемпионатида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. Кейинги мавсумда эса "Пахтакор" билан олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, у Термизнинг "Сурхон", Олмалиқнинг АГМК, Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаларида ўйнади. 

Ҳусниддин Ғофуров икки карра Ўзбекистон чемпиони (2018, 2019), Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2019). Суперлигада 105 та ўйинда майдонга чиққан, 8 та гол урган ва 13 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида унинг Бекобод клуби сафига қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика