Расман: Гари Кэхилл фаолиятини Лондоннинг бошқа бир клубида давом эттиради
06 авг 2019 01:42
Янгиликлар
Расман: Гари Кэхилл фаолиятини Лондоннинг бошқа бир клубида давом эттиради
«Кристал Пэлас» клуби «Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Кэхилл билан расман шартнома имзолаганини эълон қилди.
33 ёшли футболчи эркин агент сифатида «бургутлар» таркибига бориб қўшилган. У билан келишув эса 2 йилга тузилди.
Кэхилл 2012-2019 йиллар оралиғида «аристократлар» шарафини ҳимоя қилиб, жамоа таркибида Европа чемпионлар лигаси билан биргаликда яна 7та титулни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар