UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди Янгиликлар

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди

“Бунёдкор” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев 18 июль куни Қатар Юлдузлар Лигаси дебютанти – “Ал-Муъайзер” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Кеча оқшомда клубнинг янги ўйинчилари – Мусаев ва Боливия термаси плеймейкери Жасмани Кампос жамоатчиликка расман таништирилдилар. Қатарликларнинг яна бир ҳариди – бу Черногория миллий термаси марказий ҳимоячиси Джордже Джиканович. Жамоага яқин кунларда, шунингдек, Лотин Америкасида кучли бешликка кирувчи бир ҳужумчи келиб қўшилади.

24 ёшли Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” таркибида ўзи учун севимли бўлган 18-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Мазкур трансфер борасида футболчининг агенти Санъат Шарипов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Бизнинг олдимизда бир нечта вариантлар мавжуд эди. Уларни ўрганиб чиқиб, якунда “Ал-Муъайзер” таклифини маъқул кўрдик. Бу жамоа ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Ёзги трансфер мавсумида бир қатор кучли легионерларни ҳарид қилди.

Кўпчилик яхши билади, ҳозирда Қатар Юлдузлар Лигаси клублари жаҳон миқёсидаги футболчилар билан бойишмоқда. Рауль, Нене (собиқ “ПСЖ”), Нодир Белхадж, Бакари Коне ва бошқа кўплаб юлдузларни келтириш мумкин. Шу боис улар қаторига Фозил Мусаевнинг қўшилиши, менимча, ижобий баҳога лойиқ. Агар марказий ярим ҳимоячимиз янги жамоаси таркибида ўзини кўрсата олса, қолаверса, миллий термамиз билан жаҳон чемпионатига чиқишга эришса, келажакда унга янада кучли клублардан таклифлар бўлиши турган гап”.

Янги жамоаси ҳақида Мусаевнинг ўзи шундай дейди:
- Бугунги кунда ўзбек футболининг мавқеи кун сайин юксалиб бормоқда. Мен Қатар чемпионатидаги ўз ўйинларим орқали бу фикр айни ҳақиқат эканлигини исботлаш ниятидаман. Клуб раҳбарияти менга билдирган ишончни тўлиқ оқлашга ҳаракат қиламан.

***

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Ал-Муъайзер” жамоасини испаниялик 61 ёшли мутахассис Ладислас Лосано бошқаради. Қатар чемпионати ўйинларининг бошланиши эса сентябрга мўлжалланган. Унгача мамлакат клублари Шайх Жассим кубогида қатнашадилар. “Ал-Муъайзер ” мусобақанинг гуруҳ босқичида “С” гуруҳида “Ал-Садд” (21 июль), “Ал-Хор” (25 июль), “Ал-Харитият” (2 август) ва “Ал-Месаймир” (5 август) жамоалари билан баҳслашади. 

Б.Турсунов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика