Расман: Ди Франческо истеъфога чиқарилди
07 окт 2019 22:40
Янгиликлар
Расман: Ди Франческо истеъфога чиқарилди
«Сампдория» устози Эусебио Ди Франческо лавозимини тарк этадиган бўлди.
Бу ҳақда генуяликлар матбуот хизмати хабар қилмоқда. La Gazzetta dello Sport мухбирининг хабарига кўра, клуб мураббийга маошининг 1 йили учун, яъни, 1,8 млн. еврони тавон пули сифатида тўлаб беради.
«Сампдория» раҳбари Массимо Ферреро ҳозирда Стефано Пиоли билан музокара ўтказмоқда. Шунингдек, Клаудио Раньери ва Жузеппе Якини Ди Франческонинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Генуя шаҳри клуби А Сериянинг 7 туридан кейин 3 очко билан сўнгги поғонада турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар