Расман: “Бунёдкор” ФК раҳбариятида ўзгаришлар

Aslanov Jasurbek
2 май 2017, 17:58
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Клубнинг янги президенти этиб Ўзтрансгаз АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Муродиллаевич Ашуров таништирилди.

Шунингдек, “Бунёдкор” ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бобоев Бахтиёр Мелиевич ўз хоҳишига кўра, лавозимидан озод этилди. Клубга янги бош директор этиб Мурод Боқиевич Алиев тайинланди.

Олдинроқ "Бунёдкор" шу кунларда янги раҳбариятни таништириши ҳақида эълон қилган эдик.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com