Расман: “Борнмут”да коронавирусга чалинган футболчилардан бирининг кимлиги маълум бўлди
26 май 2020 20:08
Янгиликлар
Расман: “Борнмут”да коронавирусга чалинган футболчилардан бирининг кимлиги маълум бўлди
Аввалроқ, “гилослар” таркибидаги бир футболчининг COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани ҳақда хабар қилгандик.
Бугун унинг жамоа дарвозабони Аарон Рамсдейл эканлиги аниқланди.
Қайд этилишича, Рамсдейл ўтган ҳафта топширган тест салбий натижа берган. Кейингиси эса ижобий чиқди.
22 ёшли кипер вирусни дўконга чиққан вақтида юқтирган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтган.
Шунингдек, клубнинг яна бир аъзосида таҳлил натижалари ижобий натижа берган. Бироқ, унинг кимлиги ошкор қилинмади.
Фикрлар