Расман: Альваро Мората 80 миллион еврога сотилди!
19 июл 2017 23:08
Янгиликлар
Расман: Альваро Мората 80 миллион еврога сотилди!
Англия чемпиони "Челси" клуби "Реал" ҳужумчиси Альваро Моратани трансферини сотиб олганини эълон қилди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот берди.
"Челси" тез орада футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олади ва расман шартнома имзолайди.
Альваро Моратанинг трансфери учун "Челси" "Реал"га 80 миллион евро тўлади.
Альваро Мората эса испаниялик энг қиммат футболчига айланди. Бунга қадар рекорд Фернандо Торресга тегишли эди. 2011 йили "Челси" Торресни "Ливерпуль"дан 58 миллион еврога сотиб олганди.
Бу сафар ҳам энг қиммат испаниялик футболчини "Челси" ҳарид қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар