UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  1 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  3 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  9 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи! Янгиликлар

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи!

Мутахассис дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

Қирғизистон миллий терма жамоасини 2019 йилги Осиё Кубогида нимчорак финалга олиб чиққан россиялик мутахассис – Александр Крестинин “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Тайинловдан сўнг “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиққан Александр Сергеевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор”дек ўз анъаналарига, қадриятларига эга клубдан бўлган таклифни фахр билан қабул қилдим. Чунки бу каби жамоаларда бош мураббий бўлиб фаолият юритиш ҳар қандай мутахассис учун шараф. Шу боис музокараларимиз узоққа чўзилгани йўқ.

Жамоа ҳозир турнир жадвалида қуйи поғоналарда эканлигидан хабарим бор. Вазиятни ўрганиб чиқдим, ҳолат кўнгилдагидек эмас. Вазиятни яхши томонга ўзгартириш керак, бу албатта биздан меҳнатни талаб қилади. Мен ва ёрдамчиларимга бундай ҳолат бегона эмас, кўникмамиз бор.

Ҳозиргина жамоанинг ўқув-машғулот базаси ва “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиқдим. Бемалол айта оламанки, ҳамма клублар ҳам бундай шароитларга эга эмас.  Шундай экан, натижалар ҳам максимум даражада яратиб берилган шароитлар мос бўлиши лозим", деди мураббий.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика