Рашидов ва Сергеев тўпурарлар рўйхатида
12 окт 2015 17:25
Янгиликлар
Рашидов ва Сергеев тўпурарлар рўйхатида
ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралаш ўйинларида иштирок этаётган терма жамоалар тўрттадан ўйинда иштирок этиб улгурдилар.
Муҳаммад Ал Сахлави саралаш ўйинларида энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди. Саудия Арабистони - БАА (2:1) терма жамоалари ўртаси кечган ўйинда дубл муаллифи бўлган ҳужумчининг ҳисобида 8та гол бор.

Иккинчи ўринда Аҳмад Ҳалил. БААлик футболчи беш маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Учинчи ўриндан бир йўла 9 нафар футболчи жой олган. Уларнинг икки нафари Игорь Сергеев ва Сардор Рашидов бизнинг ҳамюртларимиз саналадилар.

Улардан ташқари, Ю Бабао (Хитой), Сунил Чхетри (Ҳиндистон), Сардор Азмун (Эрон), Ҳассан Абдул Фаттох (Иордания), Бадир Ал Мутава ва Юсуф Носир (иккиси Қувайт) ҳамда Сон Хеунг Мин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар