Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"
15 ноя 2024 21:48
Янгиликлар
Раньери мавсум якунига қадар жамоани бошқариб туради ва кейинчалик маслаҳатчи бўлиб ишлайди.
"Мураббийлик фаолиятимни якунлагандим. Лекин ўтган 3 ой давомида менга шунақанги кўп таклиф бўлди-ки, АПЛда "Лестер" билан чемпион бўлганимдан кейин ҳам бунчалик таклиф бўлмаганди.
Бироқ ўзим учун кўп айтганман: "Рома"га ёки "Кальяри"га қайтаман. Тақдир менга "Кальяри"даги уйимга, футболчилик ва мураббийлик фаолиятимни бошлаган "Рома"га қайтишимга давъат қилди.
Балки тақдир менга: "Шу ерда бошлагансан, шу ерда тугат", деган бўлиши ҳам мумкин", - деди Раньери.
Бунга қадар Раньери 2009-2011 ҳамда 2019 йилларда "Рома"ни бошқарган. Айни дамда римликлар А Серия турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар