Раньери: "Миллуол"га қарши баҳс олдидан таркибда 10 ўзгариш қиламан"
17 фев 2017 17:12
Янгиликлар
Раньери: "Миллуол"га қарши баҳс олдидан таркибда 10 ўзгариш қиламан"
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери "Миллуол"га қарши Англия Кубоги 1/8 финал учрашувидан олдин таркибда ўзгаришлар бўлишини айтди.
"Кўплаб ўзгаришлар бўлади. Янги жамоани кўрасиз, 10 та ўзгариш бўлади. "Миллуол" Премьер-лиганинг икки жамоасини мағлуб этди. Бу ҳақда биламиз ва аутсайдермиз. Агар улар "Борнмут" ва "Уофторд"ни мағлуб этишган бўлса, демак улар биздан кучлироқ.
Мақсадимиз - Премьер-лига. Англия Кубоги ва Чемпионлар лигасида ўйнаяпмиз, аммо АПЛдан чиқиб кетиш хавфини йўқотиш керак. "Севилья" ҳақида ўйламаяпман. Эътиборим "Миллуол"га қарши баҳсга қаратилган. Таркиб учун жавоб бераман ва майдонга доимо айни дамдаги энг яхши жамоани тушираман" - дейди Раньери.
"Миллуол" - "Лестер Сити" учрашуви 18 февраль куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Фикрлар