Раньери: "Лестер" кўп гол ўтказиб юборяпти"
28 янв 2017 10:11
Янгиликлар
Раньери: "Лестер" кўп гол ўтказиб юборяпти"
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери "Дерби Каунти"га қарши Англия Кубоги 1/16 финал босқичи учрашуви натижаси (2:2) ҳақида фикр билдирди.
"Учрашув оғир ўтди. Баҳсни яхши бошладик ва биринчи бўлиб гол урдик, аммо кейин темпни тушириб юбордик. Рақиб яхши ўйнади ва икки маротаба дарвозамизни ишғол қилди. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, бир нечта вазиятлар яратдик, аммо уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди. Морган бизни қутқаргани яхши бўлди.
Биз ўйин давомида диққатни бир жойга жамлашимиз керак. Кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Фақат ишлашда давом этишимиз мумкин" - дейди Раньери.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар