Раньери "Челси" билан ўйиндан кейин футболчиларга нима деди?
15 май 2016 23:35
Янгиликлар
Раньери "Челси" билан ўйиндан кейин футболчиларга нима деди?
"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери "Челси"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Мени "Стэмфорд Бридж"да жуда илиқ қарши олишди. Ўйиндан бошланганидан то тугашига қадар стадионда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилди. Шунингдек, ўйиндан завқ олдим. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Лондондаги дуранг қайд этиш яхши натижа. Биз ушбу мавсумда фақат уч марта ютқаздик. Бу ажойиб кўрсаткич. Ўйиндан сўнг футболчиларга яна бир мавсум жамоада қолиб, ЕЧЛда ўйнашса яхши бўлишини айтдим.
Ўхшаш янгиликлар
21:33
Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди 3
Фикрлар