Рамос ва Менди "Челси" билан ўйнаши мумкин. Варан эртага МРТдан ўтади
		
		02 май 2021 21:53
        Янгиликлар	
	 
				 
				Рамос ва Менди "Челси" билан ўйнаши мумкин. Варан эртага МРТдан ўтади
Мадриднинг "Реал" клуби ЕЧЛ ярим финали доирасидаги "Челси"га қарши жавоб ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.
			"Marca" нашри хабарига кўра, бугун Ферлан Менди ҳамда Серхио Рамос машғулотларда тўп билан ва тўпсиз ишлашган. Улар "аристократлар" билан ўйинда майдонга тушишлари мумкин.
Ярим ҳимоячи Федерико Вальверде эса коронавирус учун яна бир бор тест топширган (натижаси эртага чиқади).
"Осасуна"га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган Рафаэль Варан эртага МРТдан ўтади. Шундан кейин шикастланиш даражаси ойдинлашади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Челси" ўртасидаги учрашув 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда томонлар биттадан гол уришган эди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар