UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Рамос: "Пенальти бор эди, Лангле мени ушлаб қолди" Янгиликлар

Рамос: "Пенальти бор эди, Лангле мени ушлаб қолди"

"Реал" сардори Серхио Рамос ЛаЛиганинг 7-турида "Барселона" устидан қозонилган ғалаба ҳақид гапирди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бош ҳаками Хуан Мартинес Мунуэра "Барселона" футболчиси Клеман Лангле рақиби Серхио Рамосни кийимидан ушлаб йиқитгани учун пенальти белгилаганди.

- Бу жамоалар доимо ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатган. Шу боисдан икки томонда ҳам очиқ ҳудудлар кам эди. Натижада голлар урилиши осон бўлмайди.

Биз тўпни рақиблардан олиб қўйган ҳолда гол урдик, бу эса доимо ҳимоячиларни қўрқитади. Иккинчи таймда иккинчи голимиздан кейин ҳимояга кўпроқ эътибор бердик. Бугун жамоамиз бир мақсад йўлида ажойиб ҳаракат қилди. Энди танқидларни бироз йиғиштириб, ўйинларни тахлил қилиш вақти келди.

- Пенальти ҳақида нима дея оласиз?
- Бу тоза пенальти эди. Лангле мени ушлаб қолди. Ўшанда тўпга сакрашга тайёр тургандим ва ундан кўра яхшироқ позицияда эдим. Бу вазиятда пенальти берган ҳакамни муҳокама қилиш ноўрин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика