UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  0 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  6 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  11 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10

Раҳмат сизга, афсоналар! Янгиликлар

Раҳмат сизга, афсоналар!

Венгер, Фергюсон, Иньеста, Хави, Тотти, Буффон - гарчи исмини ёзмаган бўлсам-да, уларни яхши танийсиз.

Улар - клубга содиқлик намуналари. Улар футбол оламидаги энг буюк инсонлардан. Улар - афсоналар.

Кеча Андрес Иньеста "Барселона"даги сўнгги учрашувини ўтказди. Унинг йиғлашини кўрган бағритош инсон ҳам беихтиёр кўзига ёш олиши аниқ. Буюклар ҳам йиғлайди. Бир вақтлар Касильяс "Реал"дан кетаётганида йиғлаб, деярли гапира олмаганди ва бизни ҳам йиғлатди. Мана қандай футболчи бўлиш керак! Ўзидан ўчмас из қолдира олган улар. Бундай футболчиларни ҳеч ким унутмайди, бутун дунё қадрлайди. Уларни севишади. 100 йиллардан кейин ҳам эслаб юришади.

Бир вақтлар "Рим Императори" "Рома"даги сўнгги ўйинидан кейин шундай деганди: "Мен сизларни унутмайман, мени унутмасангиз бас!". Нақадар буюк сўзлар, буни Франческо Тотти айтди, унинг кетаётганида бутун "Олимпико" ғамга ботди.

Шундай футболчилар орқали биз футболни севамиз, клубга содиқлик тушунчасини ҳис қиламиз. Айниқса, шу сўзни ишлатганимизда кўз олдимизда Жанлуижи Буффон ҳам гавдаланади. Сиз, биз, умуман олганда барчамиз Буффоннинг сўнгги ўйинида кўз ёшимизни тийиб тура олмадик назаримда. Бутун дунё яхши кўради, ўз севимли жамоаси дарвозабонидан кўра, Буффонни устун қўяди барча, тўғри эмасми? У бутун бир фаолиятини бир нотада ўтказиб, барқарорликни сақлаб қола олган ягона посбон. Шак-шубҳасиз. Шунинг учун ҳам биз уни қадрлаймиз, шунинг учун ҳам у буюк, шунинг учун ҳам у афсона.

Иньеста "Барселона"даги сўнгги ўйинидан кейин "Камп Ноу"нинг марказида бир ўзи ўтирди ва хаёл сурди. Очиғи, ушбу расмни кўрган кўнгли бўш инсон йиғлаб юбориши мумкин. Андрес 16 йилдан буён мана шу трибуналар остида, бир неча 10 минглаб томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли буюк футболчига айланди, жаҳон футболида катта эътибор қозонди. Гарчи у "Олтин тўп"ни ютмаган бўлса-да, бу унинг даражасига ҳеч қачон путур етказмади. Андреснинг ўйинларини томоша қилган инсон эса футболга бўлган эътибори янада кучайди.

У "Барселона"нинг ҳар бир ғалабасида ўз ҳиссасини қўшди, ғалаба ва аламли мағлубиятларда бирга бўлди ва мана у энди кетмоқда. Иньеста қайси давлатга, қандай даражадаги жамоага борса ҳам, у клубга содиқлик намунаси сифати барчага ўрнак бўла олади. 

"Барселона"нинг шундай жиҳатини ёқтираман, улар ҳеч қачон афсонавий футболчиларни шундоққина кузатиб қўймайди, алоҳида шоулар уюштиради ва муносиб кузатиб қўяди. Кечаги шоу мухлисларнинг ўзини тутиши, Иньестанинг, трибунада ўтирган Хавининг кўз ёшлари ва умуман олганда кўп жиҳатлари билан узоқ йиллар эсдан чиқариб бўлмайдиган даражада ёдда қолди. У "Барселона"да эт ва тирноқ каби бўлганди, энди "Барселона" усиз ҳам ўйнашни билиши керак. Чунки ҳеч нарса абадий эмас. Бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни Фергюсонсиз, "Арсенал"ни Венгерсиз, "Рома"ни Тоттисиз, "Ювентус"ни Буффонсиз тасавввур қилиб бўлмасди. Энди гарчи оғир бўлса-да, Иньестасиз "Барселона"ни, Буффонсиз "Юве"ни кўрамиз ва ўрганамиз. Мажбурмиз шунга.

Футболда бир клубда узоқ йиллар давомида фаолият олиб бориш мумкинлигини исботлаб берганингиз учун раҳмат сизларга! Сизлар футбол афсоналарисиз!

Муаллиф : Mirjalol Normatov
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика