
“Бизлар яна бир ҳужумчи қидираяпмиз, чунки бизларга 3 фронтда кураш олиб боришга тўғри келади. Биз барча мусобақаларда яхши натижаларни қўлга киритишни режалаштирганмиз, лекин бу осон бўлмайди албатта. Шунинг учун ҳужум чизиғида яна бир ўйинчимиз бўлса, ҳеч ҳам халақит қилмас эди”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёз мавсумида “Наполи” “ПСЖ”га Эдисон Каванини сотиб юборди ва ўз таркибини “Реал” ҳужумчиси Хосе Кальехон ва Гонсало Игуаинлар билан тўлдирди.
Неаполликлар яна бир янги ҳужумчи сотиб олишлари мумкин ва булар “Порту” клуби ҳужумчиси Жексон Мартинес ёки “Барселона” ҳужумчиси Алексис Санчес бўлиши мумкин.