UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  0 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   11 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  207 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  16

Қувондиқ Рўзиев: «Мураббийларимдан миннатдорман» Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: «Мураббийларимдан миннатдорман»

«Металлург» – «Локомотив» учрашувида темирйўлчилар сафида ёш, номи кўпчиликка таниш бўлмаган футболчи Қувондиқ Рўзиев ҳам ҳаракат қилди.
20 ёшли футболчи шу куни Олий лигада ўзининг илк учрашувини ўтказди, боз устига дебют ўйинида у асосий таркибдан жой олгани эътиборга молик. Аслида 20 ёш футбол учун у қадар кичик саналмайди. Бу ёшида Пеле, Марадона, Роналдо, Месси сингари чарм тўп усталари қандай кароматлар кўрсатишгани футболга дахлдор инсонлар учун яхши аён. Бироқ, бизнинг бугунги футболда натижа кетидан қувиш шу қадар авж олдики, ҳатто мураббийларимиз 24-25 ёшли ўйинчиларни ҳам ҳали ёш дея захирада сақлашига кўникиб қолдик ва 20 ёшли футболчиларнинг асосий таркибдан жой олиши ўзбек футболида ўзига хос воқеага айланмоқда. Шундай бўлса-да «Локомотив»нинг ёш аъзоси ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Жамоамиз Бекободдан қайтиб келгач биз Қувондиқдан клуб сайти учун махсус интервью олдик.

- Қувондиқ, аввало Олий лигадаги дебют ўйинингиз муваффақиятли чиққанлиги билан табриклаймиз.

- Раҳмат.

- Ўйин қийин бўлмадими?

- Очиғи бу Олий лигадаги биринчи ўйиним бўлгани, қолаверса сафарда тўп сурганимиз учун бошида бироз ҳаяжонландим. Аммо, кейин жамоадошларим ва мураббийларнинг кўмаги ёрдамида ўйинга киришиб кетдим. Дебют ўйинимда жамоамизнинг ғалабага эришгани эса икки ҳисса ёқимли бўлди.

- Асли сурхондарёликсиз. «Локомотив»га келиб қолишингиз қандай юз берган?


- Ёшлигимдан футболга қизиқаман. Ўзимизда футбол тўгарагига қатнашиб юрардим. 5-синфда ўқиб юрганимда мураббийимиз мен билан бирга яна тўрт-беш нафар болани Тошкентга, «Пахтакор» футбол академиясига кўрикка олиб келди. Илк машғулотлардан кейин «Пахтакор»нинг 1994 йилда туғилган болалардан ташкил топган жамоасининг ўша пайтдаги мураббийи Алексей Евстафеев мени ўз жамоасига қабул қилди. Даставвал «Пахтакор» футбол академиясида ўйнай бошладим. Кейин ҳатто 1994 йилда туғилган ўсмирлардан ташкил топган терма жамоа йиғинларига ҳам жалб этилдим. Республика олимпия заҳиралари коллежига қабул қилиндим. Коллежда ўқиб юрганимда елкамдан оғир жароҳат олдим ва бунинг натижасида РОЗКдан кетишимга тўғри келди. Футболни ташлашни ўйлаб қолгандим. Аммо, 2011 йилда «Локомотив»нинг 2-лигада жамоасини тузишди. Шу жамоага мени Рустам Орипов таклиф қилдилар. Аввалига бироз ўйнадим, лекин жароҳатим янгиланди. Яна ярим йилча футболдан четда қолдим. Соғайганимдан кейин Рустам ака яна жамоасига чақириб, менга имкон берди. Шу боис бу инсондан миннатдорман. Рустам ака менга худдит отамдек бўлиб қолган. 2012 йилни ўрталарида жамоамиз «Локомотив» ўринбосарлари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва шу ўйиндан кейин мени Марат Мифтахутдинов «Локомотив»га таклиф қилди.

- Оилангизда сиздан бошқа футболга алоқадор инсонлар ҳам борми?


- Мен оилада тўнғич фарзандман. Отам ва қариндошларимнинг орасида футболчилар йўқ. Укаларим эса менинг ортимдан бориб футбол билан шуғулланишмоқда.

- Яқинда жамоада бош мураббий ўзгарди. Янги мураббийнинг тактикасига тушишда қийналмаяпсизми?


- Йўқ. Вадим Карленович бизга майдонда қандай ҳаракат қилиш кераклигини аниқ-тиниқ тушунтириб бермоқда. Агарда мураббийимиз истагандек ўйнай бошласак, ундан жамоа мухлислари роҳатланишади, деб ўйлайман. Қолаверса, ўзимиз ҳам. Асосийси, мураббий менга ишонч билдирмоқда ва буни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.

- Сир бўлмаса футболда кимга ўхшашни ҳавас қиласиз?

- Ўзимизнинг футболчилардан Дилшод Жабборов ва Дилшод Рахматуллаевга ўхшагим келади. Жаҳонда эса кумирим – Андреа Пирло.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика