UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  0 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  4 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Қувондиқ Рўзиев: “Бугун биз рақибга ҳар жабҳада мағлуб бўлдик” Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: “Бугун биз рақибга ҳар жабҳада мағлуб бўлдик”

Узоқ танаффусдан сўнг яна катта саҳнага қайтган Coca Cola Суперлига рестарти“Бунёдкор” ва”Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланди.

Бугун Тошкентда меҳмон бўлган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари пойтахт клубига муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда ортларига кичик 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. Мазкур баҳсдан сўнг эса қўқонликларнинг етакчи футболчиси Қувондиқ Рўзиев фикрлари билан ўртоқлашди.

“Орадан уч ой ўтиб яна расмий учрашувларни ўтказишга рухсат беришди. Ўйлашимча, бу футболчилар учун жуда катта муддат. Лекин, бизга булар баҳона бўла олмайди. Биз бугун рақибга ҳар жабҳада мағлубиятга учрадик.

Ўйин давомида ҳужумга ўтишга бизда деярли имконият бўлмади. Чунки, “Бунёдкор” жамоаси тўпсиз қолдиришни уддасидан чиқди. Бунақа ҳавода тўпсиз ўйнаш катта куч талаб қилади. Аслида беллашувга бўлган режамиз бошқача эди. Кўрган бўлсангиз илк дақиқалардан иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилишни бошладик. Аммо, ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб бера олмадик. Бу менинг вазифам эди. Тўғриси, ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Мураббийлар ва мухлислар кутгандек ўйнай олмадим. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб ишқибозларимизни хурсанд қилишга боримизни берамиз”,- дейди Қувондиқ Рўзиев.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика