UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

Қувондиқ Рўзиев: “Бугун биз рақибга ҳар жабҳада мағлуб бўлдик” Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: “Бугун биз рақибга ҳар жабҳада мағлуб бўлдик”

Узоқ танаффусдан сўнг яна катта саҳнага қайтган Coca Cola Суперлига рестарти“Бунёдкор” ва”Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланди.

Бугун Тошкентда меҳмон бўлган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари пойтахт клубига муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда ортларига кичик 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. Мазкур баҳсдан сўнг эса қўқонликларнинг етакчи футболчиси Қувондиқ Рўзиев фикрлари билан ўртоқлашди.

“Орадан уч ой ўтиб яна расмий учрашувларни ўтказишга рухсат беришди. Ўйлашимча, бу футболчилар учун жуда катта муддат. Лекин, бизга булар баҳона бўла олмайди. Биз бугун рақибга ҳар жабҳада мағлубиятга учрадик.

Ўйин давомида ҳужумга ўтишга бизда деярли имконият бўлмади. Чунки, “Бунёдкор” жамоаси тўпсиз қолдиришни уддасидан чиқди. Бунақа ҳавода тўпсиз ўйнаш катта куч талаб қилади. Аслида беллашувга бўлган режамиз бошқача эди. Кўрган бўлсангиз илк дақиқалардан иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилишни бошладик. Аммо, ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб бера олмадик. Бу менинг вазифам эди. Тўғриси, ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Мураббийлар ва мухлислар кутгандек ўйнай олмадим. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб ишқибозларимизни хурсанд қилишга боримизни берамиз”,- дейди Қувондиқ Рўзиев.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика