UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Лионель Месси: "Реал Мадрид" – дунёдаги энг кучли клуб"  0 01:10Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас"  0 01:05Швейцария термаси ҳам "Евро" учун қайдномаси эълон қилди  0 00:43Отабек Жўрақўзиев: "Мали тактик ва техник жиҳатдан кучли жамоа экан"  1 00:33Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди"  1 00:15"Mixed zone". Ўзбекистон – Мали (1:1) учрашувидан кейин бош мураббий Тимур Кападзе, Бўриев, Йўлдошев, Жалолиддинов ва бошқа футболчилар фикр билдиришди  1 00:02Ўртоқлик ўйинлари. ОКМК "Бунёдкор" билан, "Локомотив" "Сурхон"га қарши дуранг қайд этди  0 23:43Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади  0 23:28ФИФА "Қизилқум"га трансфер тақиқини қўйди!  4 22:58Забицер, Арнаутович, Лаймер – Австрия термаси "Евро" учун якуний қайдномасини эълон қилди  1 22:3637 ёшли Варди АПЛга қайтган "Лестер" билан шартномасини узайтирди  4 22:02Испания терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ!  9 21:45Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар футбол академиясига ташриф буюрди  4 21:28U23 ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Мали 1:1. АПЛда ўйнайдиган футболчи гол урди  6 21:08Миллий жамоанинг Туркманистонга қарши ғалабадан кейинги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью Янгиликлар

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов куни кеча championat.asia сайтига интервью берганди.

- "Ордабаси"даги мавсум қандай ўтди?
- Мавсум яхши ўтди деб ўйлайман. Сабаби клуб билан бирга Қозоғистон чемпиони бўлдик, мамлакат кубоги финалига чиқдик (суҳбат 3 ноябрь куни бўлган). Конференциялар лигасида ҳам гуруҳ босқичига чиқа олмаган бўлсак ҳам муносиб қатнашдик.

- Бу клуб олдига мавсум бошида чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шахсан ўзингиз чемпион бўлишига қанчалик ишонгандиз?
- Чемпион бўлишимизга бошидан ишонгандим. Сабаби мавсум олдидан таркибга жалб этилаётган футболчилар, легионерларни кўргандим. Бир қатор Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзолари таркибга қўшиб олинганди.




- Беларусь чемпиони тўпурари сифатида Қозоғистонга кўчиб ўтдингиз. Аммо "Ордабаси"да кўп гол ура олмадингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Биринчидан, кўп имкониятлардан фойдалана олмадим. Иккинчидан, янги жамоага келганим учун барибир футболчилар билан тил топишиб кетишда бироз қийналдим. Лекин асосийси жамоамиз якунда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олганидан хурсандман.

- Икки чемпионатни таққослай оласизми?
- Ўхшаш томонлари кўп. Фарқи эса Қозоғистонда кўп клублар беш ҳимоячи билан ўйнар, асосий урғуни стандарт вазиятларга қаратар экан.

- Қозоғистон стадионлари ҳақида нималар дея оласиз? Ўзиз ўйнаган энг яхши стадион қайси бўлди?
- Қозоғистонда Беларуса нисбатан сунъий майдонлари кўпроқ экан. "Қайрат" ва "Тобол"нинг уй стадионлари яхши ҳолатда эди. Сунъий майдон табиийга нисбатан қаттиқроқ бўлади, бу эса жароҳат олиш учун хавфни оширади.

- Бу йил Қозоғистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ким бўлади деб ўйлайсиз?
- Менимча "Ордабаси" етакчиси Асхат Тагриберген энг яхши футболчи бўлса керак. Сабаби у нафақат клубда, балки Қозоғистон терма жамоасида ҳам яхши ўйнади.

- "Ордабаси" сафида энг муҳим голингиз қайси?
- Менимча "Мақтаарал" билан ўйинда урган голим бўлса керак. Сабаби ўша учрашувдан аввал иккита ўйинда ютқазиб қўйгандик ва таъқибчиларимиз анча яқинлашиб қолишганди. "Мақтаарал"га уран голим жамоамга 3 очко келтирди ва "Астана", "Актобе" билан фарқ янада камайиб кетмаслигига замин яратди.




- Қозоғистон миллий терма жамоаси Евро-2024 саралашида ажойиб иштирок этмоқда. Қўшниларимизда Европа чемпионатига чиқиш имконияти қанчалик деб ўйлайсиз?
- Европа чемпионатига чиқиш имконияти яхши. Сўнгги турда Словенияга қарши сафардаги баҳс барчасини ҳал қилиб беради.

- Бобир Абдихолиқов янги мавсумда ҳам "Ордабаси"да қоладими?
- Барчаси Қозоғистон кубоги финалидан кейин ҳал бўлади. Вақт кўрсатади.

- Терма жамоамиз ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралашидани ўз юришини бошлайди. Туркманистон ва Эрон билан баҳслардан ғалаба кутсак бўладими?
- Албатта, Туркманистон ва Эрон билан ўйинларда ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Насиб қилса мухлисларни хурсанд қиламиз

- Қозоғистонда футбол журналистикаси қай даражада экан?
- Тўғриси умумий футбол ОАВга эътибор қила олмадим. Аммо ўз клубимизда ишлаган матбуот хизмати ажойиб ишлади дея оламан. Чунки "Ордабаси" клуби ҳаёти ижтимоий тармоқларда аъло даражада ёритиб борилди.



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика