UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  1 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  63 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  30 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  15 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4

Қосимов рекордчи, Бердиев иккинчи, Бабаян Абрамовга етиб олди Янгиликлар

Қосимов рекордчи, Бердиев иккинчи, Бабаян Абрамовга етиб олди

Осиё чемпионлар лигасида ўзбек клубларини бошқарган мураббийлар статистикасига назар.

Куни кеча Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқич ўйинлари старт олди. Бир йўла тўртта клубимиз гуруҳдаги ўз учрашувларини ўтказишди.

Биз эътиборингизни бош мураббийларга қаратмоқчимиз. ОЧЛда бош мураббий сифатида ўзбек клублари билан энг кўп ўйин ўтказган мутахассис Миржалол Қосимов ҳисобланади. Қосимов ўз вақтида "Бунёдкор", ҳозирда ОКМК билан қитъанинг энг нуфузли мусобақасида бош мураббий бўлиб жами 49та ўйин ўтказган. У бошчилигидаги клуб 20 марта ғалаба қозонган ва 64та гол уришга эришган.

"Насаф" клуби шу кунга қадар ОЧЛда жами 37та ўйин ўтказган. Эътиборлиси бу ўйинларнинг барчасида Рўзиқул Бердиев бош мураббий бўлган!

Ўйин ўтказиш бўйича кейинги ўринда марҳум Виктор Жалилов жой олган - 26та баҳс. Жалилов "Пахтакор" ва "Машъал" бош мураббийи сифатида ОЧЛда ишлаган.

"Локомотив" устози Андрей Микляев ҳисобида 22та ўйин мавжуд. "Нефтчи" афсонаси Юрий Саркисян ҳисобида 22та ўйин бор. "Бунёдкор" билан 3 мавсум ишлаган Сергей Лушчан ОЧЛда 21та ўйинда бош мураббий бўлган.

"Навбаҳор" устози Самвел Бабаян ўйинлар сони бўйича "Локомотив" собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовга етиб олди - 8тадан.

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихнинг ОЧЛдаги дебюти йирик мағлубият билан бошланди.

Рўйхатда Шота Арвеладзе, Тачмурад Агамуродов, Луиз Фелипе Сколари, Амет Мемет, Славче Войнески, Деян Журжевич, Валерий Непомняшчий, Миодраг Радулович, Питер Хюистра, Зико, Ҳаким Фузайлов каби хорижлик мураббийлар бор.

Агар ҳозирги мураббийлар йил охиригача ўз лавозимларида қолишса Қосимов 50, Бердиев 40, Бабаян 10-ўйинларини ўтказишади.


Мураббийлар

Ўйин

Ютуқ

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

Миржалол Қосимов 

49

20

15

14

64-60

75

Рўзиқул Бердиев 

37

12

9

16

38-48

45

Виктор Жалилов 

26

15

4

7

42-34

49

Андрей Микляев 

22

6

9

7

28-26

27

Юрий Саркисян 

22

8

1

13

26-38

25

Сергей Лушчан 

21

3

5

13

16-31

14

Равшан Ҳайдаров 

17

6

4

7

24-26

22

Шота Арвеладзе 

15

8

3

4

20-15

27

Тачмурад Агамуродов 

14

6

3

5

17-12

21

Луиз Фелипе Сколари 

9

4

1

4

14-15

13

Вадим Абрамов 

8

2

1

5

14-15

7

Самвел Бабаян 

8

2

4

2

8-9

10

Амет Мемет 

7

3

2

2

6-9

11

Андрей Фёдоров 

7

2

1

4

10-12

7

Славче Войнески 

6

2

0

4

10-15

6

Деян Журжевич 

6

2

1

3

6-10

7

Муроджон Исмоилов 

6

2

1

3

6-9

7

Валерий Непомняшчий 

6

3

1

2

11-7

10

Миодраг Радулович 

6

3

0

3

8-10

9

Нўъмон Ҳасанов 

6

3

1

2

10-9

10

Питер Хюистра 

6

1

4

1

6-8

7

Александр Волков 

5

2

0

3

5-8

6

Зико

2

1

0

1

1-3

3

Ҳаким Фузайлов 

2

0

0

2

3-6

0

Максим Шацких 

1

0

0

1

0-3

0




Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика