UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  10 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  9

Қўшниларимиз ҳам "Насаф"га бефарқ эмас ёхуд "Алай" ва "Хўжанд" мураббийлари финал олдидан Янгиликлар

Қўшниларимиз ҳам "Насаф"га бефарқ эмас ёхуд "Алай" ва "Хўжанд" мураббийлари финал олдидан

Айни кунларда барча ўзбекистонликларнинг нигоҳи эртага бўлиб ўтадиган "Ал Муҳаррак" - "Насаф" учрашувига қаратилган.

ОФК кубоги финалида юртимиз номидан майдонга тушадиган "Насаф" жамоасига нафақат бутун Ўзбекистон, балки қўшниларимиз ҳам мухлислик қилишлари тайин. Аҳир "аждарлар" фақт юртимиз эмас, марказий Осиё минтақаси номидан ҳам майдонга чиқишади. Сайтимиз мухбири билан суҳбатда бўлган "Алай" бош мураббийи Мирлан Эшенов ва Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби бош мураббийи Рустам Ходжаев бу борадаги фикрларини яшириб ўтирмади. Маълумки, "Насаф"га ОФК кубоги гуруҳ босқичида айнан шу икки жамоа рақиблик қилган эди. 

Мирлан Эшенов ("Алай" бош мураббийи) - Албатта, "Насаф" жамоасига бефарқ эмасмиз. ОФК кубоги гуруҳ босқичида улар билан тўқнаш келган эдик. Жамоа ўшанда ўзининг ёрқин ва ҳужумкор ўйини, кўрсатган ҳарактери билан ёдда қолганди. Шуни тушунишимиз керакки, бизнинг минтақа бошқа минтақаларга қараганда кучлироқ. Бу регионда эса "Насаф" энг кучлиси ҳисобланарди. Бу клуб юқорида айтганимдек ўзининг ўйини билан эътиборни жалб қилган. Қаранг, "аждарлар" 6та учрашувда рақиблар дарвозасига 21та гол урди. Мураббийлар таркибда ёшлар ва тажрибали футболчилар ўртасида балансни юзага келтира олишган. Ҳужумда ва ҳимояда жуда интизомли ҳаракат қилишади. Шу боис ҳозирда ОФК кубогини ютиш учун ажойиб имконият юзага келмоқда. Бевосита рақиб "Ал Муҳаррак" ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда тажрибали ва ўзининг анъаналарига эга жамоадир. Тўғри баҳрайнликлар ўз чемпионатида яхши иштирок эта олишаётгани йўқ. Лекин клуб тарихи шуни кўрсатмоқдаки, шу кунгача 34 бор чемпионликни нишонлаган. Лекин ўйинга таъсир қилиши мумкин бўлган айрим факторлар бор. Босим, ҳаво ҳарорати. Бу эса мезбонларга қўл келиши мумкин. Агарда мураббийлар штаби мана шу факторларни ҳисобга олиб кучни бутун ўйинга тўғри тақсимлай олса, ОФК кубогини Ўзбекистонга олиб келишлари мумкин. 

Рустам Ходжаев ("Хўжанд" бош мураббийи) - ОФК кубоги финалини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Ғалаба қозониш учун имконият "Насаф"нинг ўз қўлида. Қарши шаҳри жамоаси ўз ўйинини кўрсата олса, ортга кубок билан қайта олишади. Асосийси ўз ўйинларини кўрсатишлари муҳим. Очиғи томошабоп футбол кўтмоқдаман. Лекин унутмаслик лозимки, кўп ҳолларда финалда мухисларбоп ўйин бўлмайди. Жамоалар эҳтиёткорликка урғу қаратади. Гуруҳ босқичида "Насаф" билан учрашувдан кейин ҳам айтгандим, бу жамоа ОФК кубоги фаворитларидан бири. Чунки клубнинг даражаси ОЧЛда иштирок этишга етади. Шу боис нисбатан имконият уларда юқори. Ушбу гапим билан рақибни кучсиз, демаган бўлардим. "Ал Муҳаррак"нинг ҳам ўз мақсади ва режалари бор. 



Аль-Мухаррак

Кубок АФК - финальная стадия . final-тур

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Тугади

Насаф Карши

45'
90'


"Финалдаги босим? "Насаф" футболчилари бунга кўникиб бўлишган" - Мутахассис фикри


"Финал ёш футболчилар учун тажриба ва реклама бўлади. Ҳусниддин Алиқулов катта йўқотиш". Собиқ "Насаф"чилар финал олдидан нималар деди?


Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман"


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика