UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

"Қўқон-1912": Сўнгги дақиқа, пенальти ва навбатдаги ғалаба (фотомақола) Янгиликлар

"Қўқон-1912": Сўнгги дақиқа, пенальти ва навбатдаги ғалаба (фотомақола)

Теглар :  Қўқон-1912
Кеча Муҳиддин Абдувалиев бошчилигидаги ўринбосарларимиз мавсумдаги учинчи ғалабага эришдилар.
Вакилларимиз Ёшлар лигаси аутсайдерига қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан киритган гол эвазига навбатдаги уч очко эгасига айланишди.

Қуйида мазкур учрашувга бағишланган фотомақола билан танишинг:

photo_2016-04-24_02-55-14

Жароҳат сабаб маълум муддат сафдан чиққан маҳоратли дарвозабон Руслан Матниязов мавсумдаги биринчи учрашувини аъло даражада ўтказа олди. Бу эса жамоамизда дарвозабонлар ўртасидаги рақобатнинг янада ошишига сабаб бўлса ажаб эмас.

photo_2016-04-24_02-55-47

Ҳакамлар ва футболчилар майдонга кириб келишмоқда.

photo_2016-04-24_02-56-01

Учрашув олдидан вакилларимиз эсдалик учун суратга тушишди.

photo_2016-04-24_02-55-56

Икки жамоа сардорлари – Артём Макосин (22) ва Маъруф Зокиржонов (15) ўйинни ким бошлаб бериш борасасида ойдинлик киритишмоқда. Бу борада омад бизнинг вакилимизга кулиб боқди.

DSC_7952 копия

Тиниб-тинчимас Достон Мелиқўзиев бу сафар ҳам ўйинни юқори савияда ўтказди.

DSC_7968 копия

Артём Макосин кўп бор жамоаси жонига оро кирди.

DSC_7950 копия

Аброр Раҳмоновнинг навбатдаги рейди. У бир неча бор хавфли вазиятларни яратишга муваффақ бўлди.

photo_2016-04-24_02-56-47

Ягона гол муаллифи – Авазхон Маматхўжаев тўпга эгалик қилишга интилмоқда.

photo_2016-04-24_02-57-03

Майдон марказидаги кураш.

photo_2016-04-24_02-57-11

Иброҳим Ғофуровнинг боши билан берган ажойиб зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

photo_2016-04-24_02-57-17

Мезбонлар вакилига сариқ карточка кўрсатилмоқда. Виктор Григорьев ҳакамлар билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

photo_2016-04-24_02-57-24

Аброр Раҳмонов икки рақиб қуршовида. Фарғона футболи тарбияланувичи Нодирхон Камолов (45) навоийликлар сафида ҳаракат қилди.

photo_2016-04-24_02-56-58

Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар ўйинчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан ўйнади. Бу эса пенальти белгилашга сабаб бўлди. Тўпнинг олдида Авазхон Маматхўжаев…

photo_2016-04-24_02-57-32

Зарбааа…

photo_2016-04-24_02-56-25

… ва гол. Учрашувда ҳисоб очилди.

photo_2016-04-24_02-56-20

Гол муаллифини жамоадошлари қутлашга шошилишмоқда.

photo_2016-04-24_02-56-52

Кўплаб футбол юлдузлари мана шундай йўлни босиб ўтишган. Футболга бўлган меҳр мана шундай паллаларда вужудга келади. Йиллар ўтиб бу болакайлардан етук ўйинчилар етишиб чиқса ажаб эмас.

photo_2016-04-24_02-57-36

Учрашув якунида таблода акс этган ҳисоб қўқонлик мухлисларга манзур бўлгани аниқ. Умид қиламизки, бугун ҳам ишқибозларимиз уйларига хурсанд ҳолда қайтиб кетишади. Асосий таркиб вакилларига ҳам омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика