UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  0 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  4 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” превью Янгиликлар

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” превью

Шанба куни “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига 9-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.


Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 22 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 64:34. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 43, “Қўқон-1912” 19 очкони  қўлга киритган.

Ўтган йил иккинчи даврда Қўқонда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Қўқонда ўтган сўнгги олти учрашув:

08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1
05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2
02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2
04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3
21.05.2000 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:1
13.04.1999 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2
 
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Тўртта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Қўқонда ўтган охирги 8 та ўйинда камида 3 тадан гол урилган.
 
Ўйин ҳакамлари
6 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувини Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлишди.

Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу ҳакам ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта учрашувда ишлаган.

Олий лига
9-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
 
Бошланиш вақтлари
Шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиладиган учрашув соат 17:00да бошланиши белгиланган. 5 май куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ушбу баҳс 16:00да бошланади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика