UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  1 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  3 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  5 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва экспертлар ҳайъати мутахассислари Cоcа-cола Суперлигасининг 9-уридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳсда юзага келган вазиятлар бўйича ўз хулосаларини берди.

Хусусан, учрашувнинг 1-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам бу вазиятда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳимоячи томонидан пеналти бериладиган даражада қўполлик ишлатилмаган ва ҳужумчи йиқилишни кўпроқ хоҳлаган. Мутахассислар хулосасига кўра, пеналти нотўғри белгиланган.

Шунингдек, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда “Қўқон-1912” вакили тошкентликлар жарима майдончаси ичида ҳимоячи томонидан йиқитилди. Бош ҳакам бу сафар ҳам пеналти белгилади. Ушбу вазиятда “Пахтакор” ҳимоячиси ўнг оёқ тизза қисми билан рақибининг чап оёқ сон қисмига контакт ҳосил қилган. Натижада ҳужумчи мувозанатни йўқотди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳакам қарори тўғри бўлди.

ЎзФҲМ шуни маълум қиладики, учрашувдаги биринчи пенальти мутахассислар фикрига кўра нотўғри белгилангани сабабли бош ҳакамга нисбатан паст баҳо белгиланади ва ўйин учун гонораридан тегишли тартибда ушлаб қолинади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика