"Қўқон-1912" назорат ўйинида "Дўстлик"ни ютди

Sherzod Nurmatov
24 фев 2022, 21:05
Янги мавумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қўқонда ўтказаётган "шунқорлар" бугун назорат ўйинида майдонга тушишди.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Нефтчи" жамоаси билан бўладиган "дерби"дан олдинги сўнгги назорат баҳсида Олтиариқнинг "Дўстлик" жамоаси билан куч синашишди.

Мураббийлар штаби бу ўйинда асосий таркибнинг деярли барча футболчиларини навбати билан майдонга туширишди. Олтиариқлик футболчилар ҳам тажрибали футболчиларга қарши яхши қаршилик кўрсатдилар. Қизиқарли ўтган ўйин  2-0 ҳисобида қўқонликларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Учрашувдаги голларни Сардор Азимов ҳамда Диёрбек Жалолдинов урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати