UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  5 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2

“Қўқон-1912” навбатдаги йиғинни бошлади Янгиликлар

“Қўқон-1912” навбатдаги йиғинни бошлади

Аввал хабар берганимиздек, “Қўқон-1912” аъзолари қисқа муддатли таътилга чиққанди.
Кеча футболчилар яна Тошкентда йиғилди. Бу сафарги йиғин давомида ҳам пойтахтдаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳи вазифасини ўтаб беради.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, мазкур йиғин 5 мартга қадар давом этади. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган мавсум “Махтаорол”да ўйнаган Руслан Матниёзов эндиликда жамоамиз аъзоси ҳисобланади. 1987 йилда таваллуд топган нукуслик посбон, жамоанинг ПФЛга топширган рўйхатидан ўрин олганини айтиш лозим.

Шунингдек ҳимоячи Илья Ильин ҳам мавсумни “Қўқон-1912” таркибида бошлайдиган бўлди. Бунгача “Машъал”, “Қизилқум” ва “Бухоро” каби жамоаларда ўйнаган 30 ёшли футболчи билан ҳам шартнома имзоланди.

Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида хорижлик футболчи билан музокара ўтказилмоқда. Агарда ҳар икки томон ўзаро келишувга эриша олса бу ҳақда батафсил тўхталамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика