“Қўқон-1912” навбатдаги йиғинни бошлади

Narzulla Saydullayev
26 фев 2015, 12:26
Аввал хабар берганимиздек, “Қўқон-1912” аъзолари қисқа муддатли таътилга чиққанди.
Кеча футболчилар яна Тошкентда йиғилди. Бу сафарги йиғин давомида ҳам пойтахтдаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳи вазифасини ўтаб беради.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, мазкур йиғин 5 мартга қадар давом этади. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган мавсум “Махтаорол”да ўйнаган Руслан Матниёзов эндиликда жамоамиз аъзоси ҳисобланади. 1987 йилда таваллуд топган нукуслик посбон, жамоанинг ПФЛга топширган рўйхатидан ўрин олганини айтиш лозим.

Шунингдек ҳимоячи Илья Ильин ҳам мавсумни “Қўқон-1912” таркибида бошлайдиган бўлди. Бунгача “Машъал”, “Қизилқум” ва “Бухоро” каби жамоаларда ўйнаган 30 ёшли футболчи билан ҳам шартнома имзоланди.

Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида хорижлик футболчи билан музокара ўтказилмоқда. Агарда ҳар икки томон ўзаро келишувга эриша олса бу ҳақда батафсил тўхталамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia